«Uzbekistan Airways’ни сотиш бўйича режалар бор, бироқ ҳозир мавриди эмас» — транспорт вазири
«Миллий авиакомпанияни сотиш борасида тўхталадиган бўлсак, бу борада режаларимиз бор, бироқ яқин келажакда эмас. Чунки у ҳозирда хорижий инвесторларни етарлича жалб этмайди. Қарзлар масаласи ҳал этилгач ва қулай шароит яратилгач бу масалага, албатта, қайтамиз», — дейди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.
Аввалроқ Uzbekistan Airways ва яна 14 компания IPO ўтказиладиган компаниялар рўйхатига киритилгани, авиакомпания Париж, Рим ва яна дунёнинг 7 та шаҳрига амалга ошириладиган рейсларини ёпиши тўғрисида хабар берилганди.