Ўзбекистонда 17 май куни яна 175 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 16, май куни 223 нафар, 15 май куни 302 нафар, 14 май куни 251 нафар ташкил этганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 20 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 10 нафари Тошкент вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 97 068 нафарга етди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Бухорода 7 нафар, Жиззахда 1 нафар, Қашқадарёда 5 нафар, Навоийда 4 нафар, Самарқандда 25 нафар, Сирдарёда 14 нафар, Сурхондарёда 4 нафар, Фарғонада 9 нафар, Хоразмда 7 нафар, Тошкент вилоятида 54 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 149 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92 582 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 672 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3814 нафар бемор даволаняпти.