Ўзбекистонда 8 июнь куни жами 50 077 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 23 541 нафари биринчи босқичда, 21 120 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 5416 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 433 534 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 18 626 дозаси учинчи ва 903 198 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 511 710 кишини ташкил этмоқда.
8 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Андижон вилояти (6474 доза),
- Қашқадарё вилояти (5873 доза),
- Наманган вилояти (5727 доза) банд қилди.
Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони
- Фарғона вилоятида 294 580 доза,
- Наманган вилоятида 285 900 доза,
- Андижон вилоятида 282 852 доза,
- Самарқанд вилоятида 226 968 дозани ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. 23 майдан ўзбек—хитой вакцинаси билан эмланганларга 3-дозани қўллаш бошланди.
Бундан аввал мактабгача таълим вазири коронавирусга қарши эмлангани, Зафар Ҳошимов коронавирусга қарши эмланди ва бошқаларга ҳам буни тавсия қилгани ҳамда Ўзбекистонга яна 70 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келингани ҳақида хабар берилганди.